"Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
Шота Арвеладзе: - Биз 90 дақиқа рақибдан кучлилик қилдик, ўйинни тўлиқ назоратимизга олдик. Кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Баъзида футболда шундай бўлиб туради. Ҳар доим ҳам яхши ўйнаган жамоа ютавермайди.
Футболда кимдир тўпга кўпроқ тегади, бошқаси эса йўқ. Ўйинчилар ўртасидаги фарқни шу каби жиҳатлар юзага келтиради. Ўйин тарафлама яхши кўриндик, аммо ҳужумларни якунлашда хатолар қилдик. Мавсум энди бошланди, ўйинимизни кучайтириб борамиз. Жисмонан жуда яхши ҳолатдалигимизни учрашув кўрсатди.
Футболда энг қийин иш гол уриш. Кўпроқ тўп киритган жамоа ютади. Вазиятларни якунлаш борасида ишлаяпмиз, машғулотларда барча меҳнат қилмоқда. Пенальтини нега Ҳакимов тепди? Бундай ҳолатда ким ўзини тайёр сезса, у тўпга яқинлашади.