Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этди. Биз бир қатор голли имкониятларни юзага келтирдик. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда муаммоларга дуч келяпмиз. Иккинчи тўпни киритишда қийналдик. Ҳисобдаги фарқни ошириш ўрнига дарвозамидан тўп ўтказиб юбордик. Ўйин охирида барибир ғалабани ўз томонимизга оғдирдик. Муҳим ғалабага эришдик.
Захира ўриндиғимиз қисқа ва бу қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Тожиев ўйнамагани туфайли ҳимояда ўзгаришлар қилишимизга тўғри келди. Барқарор ўйнай олмаяпмиз. Бекободда ҳимоядаги оддий хатолар мағлубиятга сабаб бўлганди. Бугун яхшироқ ўйнашга интилдик. Уларни тузатиш устида ишлашимиз лозим.
Бизни стадионда жуда яхши қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман.