"Бунёдкор" билан дерби арафасида жамоамизнинг австралиялик ярим ҳимоячиси ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Биринчи учрашувда "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоанинг ўзига ишончи ортди. Биз мавсум бошида муҳим ютуққа эришдик. "Бунёдкор" билан ўтадиган дерби кескин учрашувга айланади. Умид қиламанки, стадионда ишқибозлар ажойиб муҳитни юзага келтиришади. Биз эса ўзимизнинг яхши ўйинимизни намойиш этишга интиламиз, - деб фикр билдирди Гриффитс.