"Бунёдкор" ва "Пахтакор" учрашувидан аввал ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда дербида жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишлари ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама этилди. "Пахтакор" учрашувда сариқ рангли либосларда майдонга тушади. Дарвозабон қизил либосда ўйнайди. Мезбонлар эса тўқ кўк рангли либослардан фойдаланади.
"Пахтакор" мухлисларидан 10 март куни 16:00дан 17:20гача стадионнинг 4-кириш эшиги олдига келишлари сўралади. Ишқибозлар "3F" секторида мухлислар клуби вакиллари билан бирга жамоани қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлади.