"Бунёдкор" стадионида футболчиларимиз бир соат давом этган машғулотда қатнашишди.
Шота Арвеладзе қўл остида ўйинчилар "Бунёдкор"га қарши беллашув арафасида охирги машғулотни ўтказишди. Унда айни пайтда саломатлиги жойида бўлган барча футболчи иштирок этди. Шундай қилиб, дербига ҳозирлик кўриш жараёни якунига етди.