"Пахтакор" ёшлар жамоаси 2-турда сафарда "Бунёдкор"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Биринчи бўлимда кўпроқ хавфли вазиятлар содир этган мезбонлар танаффусга қадар уч бор гол уришга эришишди. 16-дақиқада Абдусаломов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан йўллади. 25-дақиқада Мираҳмадов жарима майдонига кирмасдан аниқ зарба йўллаган бўлса, бўлим охирида Иззатов бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланди - 3:0.
Иккинчи бўлимда натижа ўзгармади. Шу тариқа кичик дербида ёшларимиз мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олишди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (3:0)
Ҳакам: Игорь Худойдотов.
«Бунёдкор»: Адҳамов, Иззатов, Бекбоев, Усмонов, Абдусаломов, Муйдинов, Р.Юлдашев, Абдуллаев, Икромов, Каримов, Мираҳмадов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов, Азмиддинов, Ғанижонов (Иминов, 46), Маҳмудҳожиев, Синдаров, Иброҳимов (Саидазимов, 46), Андреев (Ҳ.Йўлдошев, 46), Аҳмадов, И.Йўлдошев (Асқаров, 46), Абдураҳмонов.
Голлар: Абдусаломов, 16 - 1:0. Мираҳмадов, 27 - 2:0. Иззатов, 45 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Аҳмадов, 12. Усмонов, 35.