22-турда жамоамиз "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда ҳужумкор футбол намойиш этган жамоамиз 5 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди. 27-дақиқада Болтабоев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни Машариповга узатди ва Жалол яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Беллашув бошида Болтабоевнинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтганди. Ҳисобни катталаштириш учун бир қатор имкониятларни юзага келтирган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Машарипов ва Искандеровнинг хавфли уринишларини меҳмонлар бартараф этишди.
75-дақиқада ҳимоядаги хатодан фойдаланган Нурматов мувозанатни тиклади. 85-дақиқада Машарипов ва Искандеров ижросидаги ҳужум гол билан якунланди. Яқин бурчакка аниқ зарба йўллаган Жамшид ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 2:1 (1:0)
17 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: В.Агишев, Т.Галеев, А.Пўлатов.
Назоратчи: И.Шарипов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Аҳмедов, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Болтабоев, Искандеров, Машарипов, Ҳакимов (Сидоров, 79).
"Бунёдкор": Зуҳуров, Комилов, Алимпиевич, Ашурматов, Шораҳмедов, Шукуров, Иброҳимов (Ўринбоев, 90+2), Минори (Гадоев, 69), Ҳамдамов, Шомуродов (Насимов, 58), Нурматов.
Голлар: Машарипов, 27 - 1:0. Нурматов, 75 - 1:1. Искандеров, 85 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов, 58. Соҳибов, 72. Насимов, 72. Иброҳимов, 74. Алимпиевич, 79.