Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" билан ўйинга ҳозирлик давом этмоқда

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 10 март куни ўтадиган дербига тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

"Жар" стадионида бугун бўлиб ўтган машғулот бир ярим соатча давом этди. Унда футболчилар одатдаги тартибда жисмоний машқларни бажариб, сўнг бўлажак учрашувда эътибор қаратиладиган вазиятлар бўйича ишлашди.

Оёғидан жароҳат олган Егор Кримец ҳозирча яхши ҳолатини сақлаш учун машқлар бажармоқда. Икки ҳафталарда унинг якка тартибда машғулотларга қайтиши кутилмоқда.