"Пахтакор" кечадан 10 март куни "Бунёдкор"га қарши кечадиган ўйинга ҳозирликка киришди.
"Жар" стадионида ўтказилаётган машғулотларда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчи иштирок этмоқда. "Сўғдиёна"га қарши беллашувдан кейин бир кун дам олиш имкониятига эга бўлган жамоа якшанба кунидан тикланиш машқларини бажариб, машғулотларга қайтишди. Душанба куни улар яна одатдаги тартибда шуғулланишга киришишди. 2-тур беллашувига тайёргарлик шу тариқа давом эттирилади.