Ёшларимиз тўлиқ устунликка эга бўлган учрашувда "Бунёдкор"га имкониятни бой беришди.
Мусобақа пешқадамига қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ўндан ортиқ имкониятларга эга бўлган ёшларимиз уларни голга айлантира олишмади. Натижада 2:3 ҳисобида мағлубиятга учралди. "Бунёдкор" сафида тажрибали посбон Акбар Тўраев кўплаб вазиятларда маҳорат кўрсатиб, жамоасини голдан қутқариб қолди. Шу тариқа йирик ҳисобда ғолиб чиқиши мумкин бўлган беллашувда ёшларимиз аламли мағлубиятга учрашди.
"Пахтакор" - "Бунёдкор" - 2:3 (0:3)
16 сентябрь. Қибрай. 93 томошабин.
Ҳакам: А.Шукуруллаев - 8,3.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Асқаров, 52), Г.Аҳмедов (Йўлдошев, 68), Отахонов, Авилов, Синдаров, Юсупов, Нуруллаев (Хурсанов, 50), Яхшибоев (Саъдиллоев, 42), Толипов, Тўраев (Сидоров, 51).
"Бунёдкор": Тўраев, Мавлонов (Иззатов, 60), Икромов (Азимов, 46), Мираҳмадов (Мадраҳимов, 88), Умиров, Абдураҳимов, Қодирқулов (Розиқов, 75), Погосов (Аҳмадалиев, 46), Булят, Тўхтасинов (Исломов, 75), Равшанов.
Голлар: Умиров, 14 - 0:1. Мавлонов, 25-пен - 0:2. Икромов, 45 - 0:3. Хурсанов, 69 - 1:3. Толипов, 78 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Авилов, 25. Юсупов, 29. Алижонов, 45+1. Сидоров, 87. Толипов, 87. Тўраев, 87.