1-6 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.
Россияда 2018 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан футболга қизиқишни ошириш ва Калуга вилоятида миллионлар ўйинини ривожлантириш мақсадида ушбу турнир ўтказилмоқда. Мусобақа "Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни" - 1 июнда старт олади. "Kaluga Junior Cup"да жамоамиздан ташқари Россиянинг "Калуга" ва "Краснодар", Беларуснинг "Динамо", Абхазиянинг "Динамо", Латвиянинг "Супер Нова", Хитойнинг "Гуанчжоу Фули" ва Руминиянинг "Жуниорул" клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади.
Турнирда "Пахтакор" шарафини Дилшод Нуралиев бошчилигидаги 2002 йил жамоаси ҳимоя қилади. Калугага қуйидаги футболчилар йўл олишади:
Нурбек Аҳрорбеков, Азизбек Бешматов, Руслан Розиев, Нурмуҳаммад Саимназаров, Шукрон Йўлдошев, Аъзам Маннопов, Бекзод Неъматов, Миразиз Саидов, Дилмурод Қосимов, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Абдужаббор Зуҳриддинов, Владимир Назаров, Диёр Холматов, Асрор Ваҳобов, Парвизбек Турсунбоев, Жасур Қаҳҳоров, Абдумуталиб Режаббоев.
8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлайди ва кейин жамоалар эгаллаган ўринлари асосида плей-офф ўйинларида майдонга тушишади. "Пахтакор" тарбияланувчилари мусобақага 31 май куни жўнаб кетишади.