Клуб янгиликлари

Икки ўйинимиз муддати ўзгарди

Клуб янгиликлари

ПФЛ жамоамиз иштирокидаги икки учрашув муддати ўзгартирилганини эълон қилди.

23-турда "Навбаҳор" билан Намангандаги беллашув 25 сентябрдан 24 сентябрга, "Локомотив"га қарши 24-турдаги баҳс 30 сентябрдан 28 сентябрга ўзгартирилди. Шу тариқа "Пахтакор" 11 кун ичида 4 учрашувда майдонга тушади. Эртага "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин 21 сентябрь куни қолдирилган беллашувда "Қизилқум"га қарши баҳс олиб борамиз.

Сентябрь ойидаги тақвим қуйидагича кўриниш олди:
17 сентябрь - "Бунёдкор" (уй)
21 сентябрь - "Қизилқум" (уй)
24 сентябрь - "Навбаҳор" (сафар)
28 сентябрь - "Локомотив" (уй)