"Сўғдиёна" билан учрашувдан аввал "Пахтакор" бош мураббийи бўлажак ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Суперлигада энди ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Эртанги беллашувда рақибдан жиддий қаршилик кутмоқдамиз. Жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, биз чемпионатга жуда яхши ҳозирлик кўрганимизга аминман. Барчага ўз ўйинимизни кўрсатадиган пайт келди. Биз мухлислар учун чиройли футбол тақдим этишга уринамиз, - деб таъкидлади Шота Юстинович.