"Пахтакор" ёшлар жамоаси 1-турда "Сўғдиёна"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув жамоамизнинг ҳужумлари билан бошланди. 11-дақиқада Ғанижонов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўпни Исомиддинов қайтариб қолди. 27-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Алижонов ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Ғанижонов гол урди. У Синдаровнинг тўп оширишидан унумли фойдаланди. Бўлим якунида меҳмонлардан Ўринов ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига яна бир тўп киритилди. Ғанихоновнинг тўп оширишини Эркинов самарали тугатди. Шу тариқа 3:1 ҳисобида зафар қучган ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:1 (2:1)
Ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳамроев, Андреев (Ҳасанов, 46), Азмиддинов, И.Йўлдошев, Алижонов, Иминов, Абдураҳмонов (Р.Жўраев, 68), Аҳмадов, Синдаров (М.Йўлдошев, 82), Ғанижонов (Эркинов, 60), Маҳмудҳожиев (Ғанихонов, 22; Эргашев, 74).
"Сўғдиёна": Исомиддинов, Орифов, Куйбоков, Ўринов, Нурматов, Рашидов, Яҳёев, Д.Орипов (Д.Абдуллаев, 85), Мелиев, Қодиров (Дўстмуродов, 46), Мелзиддинов (Хайруллаев, 78).
Голлар: Алижонов, 27 - 1:0. Ғанижонов, 29 - 2:0. Ўринов, 42 - 2:1. Эркинов, 64 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Исомиддинов, 9. Абдураҳмонов, 44. Алижонов, 55. Аҳмадов, 88. Ҳамроев, 90+3.