"Шерлар" "Пахтакор" стадионида эртанги учрашувдан олдин машғулот ўтказди.
17:00да бошланган машғулот бир соатча давом этди. Унда Шота Арвеладзе томонидан беллашув учун танлаб олинган барча футболчи қатнашди. Биринчи турни жароҳат сабабли Егор Кримец ўтказиб юборишга мажбур. Қолган ўйинчилар яхши ҳолатда ўйинга тайёргарлик кўришди ва уларнинг барчаси эртага майдонга тушишга шай туришибди.