Бугун Ўзбекистон Про-лигаси, аёллар ва футзал чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
«Пахтакор-2» янги мавсумда Про-лигада иштирок этади. 16 жамоа икки даврали тизимда мусобақаларда куч синашади. Жамоамиз 1-турда 25 март куни "Истиқлол"ни қабул қилади. Орадан уч кун ўтиб, "Норин" жамоаси меҳмонимиз бўлади.
Ўзбекистон Кубогига ташланган қуръага кўра, нимчорак финалда "Пахтакор"га «Ифтихор» - «Қўқон-1912» жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади.
Аёллар чемпионатида 14 жамоа икки даврали тизимда қатнашади. Мавсумни қизларимиз "Локомотив"га қарши 1 апрелда уйда ўтадиган беллашув билан бошлайди. 4 апрелда "Сўғдиёна"га қарши Тошкентда учрашув ўтказилади.
Футзал жамоаси "Бухоро" билан 30-31 март кунлари дастлабки тур ўйинларини сафарда ўтказади. 6-7 апрелда "Қўқон-1912" Тошкентда меҳмон бўлади.
Айни пайтда ушбу жамоалар чемпионат ўйинларига тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда.
Клуб матбуот хизмати бу жамоалар иштирокини ёритиб боради.