Клуб янгиликлари

“Пахтакор” Суперлиганинг биринчи турига тайёргарликни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари


Жамоамиз “Жар” стадионида чемпионатнинг биринчи турига ҳозирлик кўриш билан банд.


24 февраль куни БААдан қайтиб келган “шерлар” душанба кунидан яна машғулотларга қайтишди.


Машқлар бевосита яқинлашиб келаётган учрашувга боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда. Унда “Сўғдиёна”га қарши учрашувда қўлланиладиган турли тактик схема ва ўйин жиҳатлари қўллаб кўриляпти.


Егор Кримец жароҳат сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. У тахминан бир ойдан сўнг якка тартибда шуғулланишга киришади. Қолган футболчилар эса юқори кайфиятда 2 март куни ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришмоқда.