2 март куни "Пахтакор" 2018 йилги Суперлига мавсумини Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши ўйин билан бошлайди.
Беллашув "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади. Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Ўйин якунида мухлисларга футбол тўплари тақдим этилади.
Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.
СИП сектор чипталари 20 минг сўмдан сотилади.
Футбол мухлисларини 2 март куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!