Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинини Темур Тўхтасинов бошқаради

Клуб янгиликлари

2 март куни "Пахтакор" Суперлиганинг 2018 йилги мавсумини бошлайди.

Тошкентда "Сўғдиёна" билан ўтадиган беллашув учун расмийлар рўйхатини ПФЛ эълон қилди. Биринчи тур учрашувини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 8 ўйинда ҳакамлик қилган. Жамоамиз ўша беллашувларда 6 ғалаба ва 2 дурангни қайд қилган. "Сўғдиёна"га қарши икки бор Жиззахда ўтган ўйинда ҳакамлик қилган. Ўша беллашувлар "шерлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ютуқлари билан якунланган.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви 2 март, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдилла Абдураҳмонов (Андижон), Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).