Дубайда 9 кун давом этган йиғин назорат учрашуви билан якунланди.
Уммоннинг "Шабаб" жамоасига қарши Ал-Айндаги "Таҳнун Бин Муҳаммад" стадионида майдонга тушган "шерлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 5-дақиқада Безерра тўпни рақибдан олиб қўйгач, дарвозабон билан яккама-якка чиққан Гонсалвеш ҳисобни очди. Танаффусгача ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошида рақиб мувозанатни тиклади. Шундан сўнг ташаббусги эришган жамоамиз 84-дақиқада ғалабани ўз томонига оғдирди. Иброҳимовнинг тўп оширишидан кейин Ҳакимов гол муаллифига айланди. Шу тариқа "Пахтакор" БАА йиғинидаги учинчи назорат беллашувини ҳам ютуқ билан тамомлади.
Шанба куни Дубайдан Тошкентга қайтадиган "Пахтакор" Суперлиганинг 1-турига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради.
"Пахтакор" - "Ал-Шабаб" - 2:1 (1:0)
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев (Андреев, 88), Симич (Тожиев, 80), Аъзамов, Шораҳмедов, Искандеров (Раҳматуллаев, 57), Гриффитс, Машарипов (Иброҳимов, 75), Абдураҳимов, Безерра (Яхшибоев, 55), Гонсалвеш (Ҳакимов, 75).
Голлар: Гонсалвеш 5, Ҳакимов 84.