"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Ал-Ҳамрия" билан учрашув ва йиғин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Кечаги учрашув яхши ўтди. Ютуқ учун майдонга тушгандик. Ҳамма яхши ўйнашга интилди. Жамшид аканинг (Искандеров) ажойиб тўп оширишидан кейин гол урдим.
Мавсумга тайёргарлик жуда зўр ўтмоқда. Машғулотлар яхши ташкил этилмоқда. Саксон фоизга тайёрмиз деб ўйлайман.
Ўйиндан-ўйинга барчаси кўнгилдагидек бўлишига умид қиламан, - таъкидлади Иброҳимов.