Клуб янгиликлари

Жасур Яхшибоев: "Ҳамрия"га қарши иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчиси жамоанинг ҳозирлиги хусусида қисқача фикрларини айтиб ўтди.

- Мавсумга тайёргарлик жуда яхши кечмоқда. Барчанинг кайфияти юқори. Ўтган мавсум жароҳат туфайли кўп учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Насиб қилса, жорий мавсумда жамоага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

"Ал-Ҳамрия"га қарши кечаги ўйинда биринчи бўлимда ўйинимиз қовушиши қийин бўлди. Иккинчи бўлимда эса бир-биримизни яхшироқ тушундик ва рақибни мағлубиятга учратдик.

Шу ўринда 2 март куни бўладиган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" учрашувига мухлисларни таклиф этиб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!