БААдаги йиғиннинг 6-кунида "Пахтакор" иккинчи назорат беллашувида майдонга тушди.
Биринчи лига иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши кечган учрашув тўлиғича жамоамиз устунлиги остда кечди. Шота Арвеладзе бу сафар аввалги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берди. Учрашув бошида рақиб биринчи хавфли ҳужумини гол билан якунлади. Шундан кейин кетма-кет хавфли вазиятлар содир этган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Синдаров ва Ҳакимовнинг дарвозабон қайтарган бўлса, Яхшибоев, Искандеров ва Андреевга салгина аниқлик етишмади. 42-дақиқада Иброҳимов тўпни чап қанотдан дарвозабон устидан ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошида "Ҳамрия" яна олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг яққол устунлигимиз акс этди. Иброҳимов, Алижонов, Яхшибоев ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.
Навбатдаги назорат ўйини 23 февраль куни ўтказилиши мўлжалланган.
"ПАХТАКОР" - "АЛ-ҲАМРИЯ" - 5:2 (1:1)
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев (Аъзамов, 46), Алижонов, Синдаров, Раҳматуллаев, Иброҳимов, Яхшибоев, Искандеров (Аҳмадов, 61), Ҳакимов.
Голлар: Иброҳимов 42, 53, Алижонов 61, Яхшибоев 75, Ҳакимов 77.