"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов БАА йиғини ва жорий мавсумда олдига қўйган мақсадлари хусусида гапириб ўтди.
- Мавсумга тайёргарлик яхши кетмоқда. Олдимизга Ўзбекистон чемпионати чемпионати ва Кубогида зафар қучишни мақсад қилиб қўйганмиз. Барча йигитлар қўлидан келгунча ҳаракат қилмоқда, тайёргарлик жуда яхши боряпти.
Ҳозир мавсумга 70 фоиз атрофида тайёрмиз. Қолган 30 фоизи эса ўйинлар орқали келади. Мен 100 фоиз кучимни ишга солиб, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан.
Жорий мавсумда ўтган йилдагидан яхшироқ натижа кўрсатишга уринаман. 15тача гол уриб, голли тўп оширишлар борасида пешқадам бўлишга ҳаракат қиламан. Олдимга шундай мақсад қўйганман.