Португалиялик ҳужумчи "Ал-Дафра"га қарши учрашув ва жамоага мослашиши хусусида фикрларини билдирди.
- Яхши ўйин бўлди. Биз ғалаба қозондик. Рақибга нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатдик. Мураббий томонидан берилган тактик кўрсатмаларни уддалашга интилдик.
Жамоадошларим ўйин услубига кўникишимда катта ёрдам беришмоқда. Барча илиқ кутиб олди ва бу осон кечмоқда.
"Пахтакор" намойиш этадиган футбол услуби Европа футболига ўхшаш. Мураббий шу услубни маъқул кўради. Шу сабабли унга мослашиб боряпман, - деб таъкидлади Гонсалвеш.