БААда йиғин бошлангач, биринчи машғулотдан сўнг бош мураббий Шота Арвеладзенинг йиғин ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
- Чемпионат бошланишига оз вақт қолди ва тўлиқ диққатни жамлаб, унга тайёр бўлишимиз керак. Йиғинда футболчиларнинг ўзига ишончи ортиши ва жисмоний тетик ҳолатда бўлишларига эришишга ҳаракат қиламиз. Бошланган ишни охирига етказиб, Суперлига стартига юқори даражада кириб боришга интиламиз. Футболда ҳар доим ишлашда давом этиш лозим. Ҳар доим ҳам мақсадга эришилмайди, бошқалар ҳам меҳнат қилади ва сенга халал беради. Бизда хатоларимизни кўрсатиб берган ўйинлар бўлди. Энди уларни бартараф этиш устида ишлаймиз.
Клуб раҳбариятига мавсумга кўнгилдагидек ҳозирланиш учун дастлаб Туркия ва энди БААда яхши шароитда йиғин ташкил қилиб бергани учун раҳмат айтаман, - деб таъкидлади Шота Арвеладзе.