Олий лиганинг 21-турида "Пахтакор" Бекободда мағлубиятга учради.
Биринчи бўлим мезбонларнинг устунлигида остида кечди. 24-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Тошматов дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Бўлим охирларида Болтабоев тепган тўпни Султонов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Иккинчи бўлимда майдонда асабий ўйин бошланди. 68-дақиқада жарима зарбаси амалга оширилгач, Қобилов иккинчи тўпни киритди. Охирги дақиқаларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келтирилган бўлишига қарамай, жамоамиз улардан фойдалана олмади. Яхши ўйин намойиш қилган "Металлург" ҳақли тарзда ғалабасини нишонлади.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (1:0)
9 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони. 2812 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов - 8,5. Ф.Ёрмуҳаммедов - 8,0. Б.Баҳромов - 8,4.
Назоратчи: А.Попов.
"Металлург": Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Каримов (Абдумўминов, 85), Одилов (Намозов, 86), Нўъмонов, Шотурсунов, Эсонқулов (Исмоилов, 90+3), Каримқулов, Сулаймонов, Тошматов, Қобилов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац (Толипов, 77), Д.Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Болтабоев (Тўраев, 89), Машарипов, Искандеров, Ҳакимов (Сидоров, 46).
Голлар: Тошматов, 24 - 1:0. Қобилов, 68 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Тожиев, 36. Аҳмедов, 53. Сидоров, 63. Лобанов, 69. Ораховац, 71. Одилов, 71. Каримқулов, 72.