"Шерлар" эртага БААнинг Дубай амирлигига иккинчи хориж йиғинига йўл олишади.
"Пахтакор" миллий чемпионатга тайёргарлик жараёнини БААда давом эттиради. Йиғиндан жамоамиз Тошкентга 24 февраль куни қайтиб келади. Йиғин доирасида 4та назорат ўйини ўтказиш мўлжалланган. Машғулотларда олган жароҳати сабабли Егор Кримец БАА йиғинини ўтказиб юборади.
Йиғинга борадиган 24 нафар футболчи рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов.
Ярим ҳимоячилар - Достон Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Собит Синдаров, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Яхшибоев.
Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Исмоил Гонсалвеш.