Ўзбек футболида маркетингни ривожлантириш мақсадида ПФЛ ва Суперлига клублари маркетинг ходимлари семинарда қатнашишди.
Японияда ташкил этилган семинар Ўзбекистон ва Япония футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўтказилди. Турли соҳалар борасида ўзбек футболи вакиллари япониялик ҳамкасблари билан малака ошириб боришади.
Япония жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан бири ва у ерда футбол катта тезлик билан тараққий этмоқда. Бунда менежмент ва маркетингнинг аҳамияти катта. Шу сабабли клублар ва ПФЛ маркетинг ходимлари 5 кун давомида Токио шаҳрида семинарда қатнашиб, малакаларини оширишди. Бу каби семинарларнинг фойдасига тегишига шубҳа йўқ.