Ёшлар жамоамиз "Металлург"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
21-тур учрашувида "Пахтакор" ёшлар жамоаси "Металлург"дан енгилди. Биринчи бўлимда ҳисобни очган мезбонларнинг голига Толипов иккинчи бўлим бошида жавоб қайтарди. Бироқ мезбонлар яна олдинга ўтишди ва бу натижани ўйин охиригача сақлаб қолишди. Шу тариқа ёшларимиз Бекободдан очкосиз қайтишди.
"Металлург" - "Пахтакор" - 2:1 (1:0)
"Металлург": Қаюмов, Абдураҳмонов, Акбаралиев, Худоёров, Қаҳрамонов, Раҳимов, Тошқўзиев, Расулов, Сатторов, Тошпўлатов, Султонов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов, Г.Аҳмедов, Отахонов, Авилов, Синдаров, Хурсанов, Яхшибоев, Нуруллаев, Толипов, Тўраев.
Захира: Эргашев, Йўлдошев, Абрамов, Саъдиллоев, Турғунбоев, Абдувоҳидов, Нишонов.
Голлар: Қаҳрамонов 23, Акбаралиев 64 - Толипов 59.