Клуб янгиликлари

"Пахтакор" хориж йиғинини БААда ўтказади

Клуб янгиликлари

Чемпионат ва кубок мусобақаларига тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз иккинчи хориж йиғинини БААда ўтказади.

Шу кунларда машғулотлар "Жар" стадионида олиб борилмоқда. Унда асосий эътибор жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган. Кундалик машқларда тўп билан ишлаш ҳамда ўзаро мини-учрашувларда ҳаракат қилиш орқали ўйиндаги турли жиҳатлар ўстириб бориляпти.

13 февраль куни назорат беллашуви ўтказилади. 15 февраль куни эса жамоа иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай амирлигига жўнаб кетади.