"Пахтакор" аёллар жамоаси бош мураббийи 2018 йилги чемпионатга ҳозирлик жараёни тўғрисида саволларимизга жавоб қайтарди.
- Мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Ҳозирлик кўришни 8 январдан бошлаганмиз. Жорий мавсум мини-футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида ҳам қатнашамиз. Шу сабабли тайёргарлик пухта олиб борилмоқда. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказиб бормоқдамиз.
- Таркибга янги ўйинчилар жалб этилдими?
- Кучайдик, аммо улар биринчи навбатда бунгача жамоада ўйнаб келган қизлардан кучлироқ эканини исботлашлари даркор. Таркиб ўзаги ўтган йилги қизлардан иборат бўлади.
- Янги мавсумдаги мақсадлар қандай?
- Олдимизга доим максимал вазифалар қўямиз. Ҳар бир жамоа учун жиддий рақиб бўлишга уринамиз. Жамоамиз Суперлигада энг ёши бўлса керак. Бу йил муносиб иштирок эта оламиз. Юқори лигага шу мавсум кўникиб олсак, кейинги йилдан юқори мақсадлар учун курашамиз.