"Пахтакор" ёшлар жамоаси 2018 йилги мавсумга ҳозирлик жараёнини давом эттиряпти.
Машғулотларга қўшимча тарзда назорат беллашувларида майдонга тушаётган Станислав Кудряшов шогирдлари шу кунларда икки учрашув ўтказишди. АГМК ёшлари 3:2 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, "Локомотив" БФК билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекилди. 10 февраль куни навбатдаги ўйин "Локомотив" ёшлар жамоасига қарши ўтказилиши режалаштирилган.