Мавсумга тайёргарлик жараёни доирасида "Пахтакор" "Металлург"га қарши назорат учрашувлари ўтказди.
Жамоалар бўлимлари 35 дақиқадан давом этган икки беллашувда майдонда ҳаракат қилишди. Биринчи ўйинда Акмал Шораҳмедов киритган тўп ягона бўлди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Гриффитс, Раҳматуллаев, Машарипов, Искандеров, Безерра, Гонсалвеш.
Гол: Шораҳмедов 40.
Иккинчи учрашув эса голларга бой бўлди. Дастлаб бекободликлар Пуришкин ва Сатторовнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишди. Шундан сўнг тўлиқ ташаббусга эришган жамоамиз рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилди. Жасур Ҳакимов хет-трик, Собит Синдаров дубль қайд этди. Камолиддин Тожиев ва Азим Аҳмедов ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 7:3
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Кримец, Тожиев, Андреев, Аҳмедов, Исматуллаев, Иброҳимов, Синдаров, Абдураҳимов, Ҳакимов (Аҳмадов, 58).
Голлар: Тожиев 28, Ҳакимов 32, 49, 54, Аҳмедов 40, Синдаров 62, 68 - Пуришкин 15, Сатторов 24, Нуруллаев 46.