Тошкентда машғулотларни давом эттираётган "Пахтакор" эртага назорат ўйинида майдонга тушади.
Жамоамизга Бекободнинг "Металлург" клуби рақиб бўлади. Учрашув 7 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган. "Пахтакор" 15 февралгача пойтахтимизда тайёргарликни олиб бориб, сўнг БААнинг Дубай амирлигига иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун йўл олади.