Чемпионлар лигасидаги учрашувдан кейин жамоамиз жума кунидан машғулотларни бошлади.
"Жар" стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда "Пахтакор"нинг янги футболчиси Исмоил Гонсалвеш ҳам иштирок этмоқда. Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаси сафида ўйнаган футболчиларга Шота Арвеладзе бир ҳафталик қўшимча таътил беришга қарор қилди. Чунки ушбу ўйинчилар ўтган мавсум якунлангандан сўнг умуман дам олишмаганди.
Машғулотлар кунига бир ёки икки маҳалдан ўтказилмоқда. 7 февраль куни назорат беллашуви ўтказилиши мўлжалланган.