Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлигани "Сўғдиёна"га қарши ўйин билан бошлайди

Клуб янгиликлари

2018 йил Ўзбекистон Суперлигасини жамоамиз Тошкентда "Сўғдиёна" билан учрашувдан бошлайди.

Суперлига ўйинлари 1 март куни старт олиши режалаштирилган. Тақвим яқин кунларда ПФЛ томонидан эълон қилинади. 2-турда "Бунёдкор" меҳмони бўладиган "Пахтакор" кейинги икки беллашувни ўз майдонида АГМК ва "Нефтчи"га қарши ўтказади.

Икки даврали тизимдан кейин 1-6 ва 7-12 поғонани эгаллаган жамоалар алоҳида гуруҳда чемпионатни давом эттиришади. Иккинчи босқичда ҳам икки даврали тизимга амал қилинади ва унда "олтин" очколар ҳисобланади.

Биринчи давра тақвими
1-тур
Пахтакор - Сўғдиёна
2-тур
Бунёдкор - Пахтакор
3-тур
Пахтакор - АГМК
4-тур
Пахтакор - Нефтчи
5-тур
Бухоро - Пахтакор
6-тур
Пахтакор - Қизилқум
7-тур
Металлург - Пахтакор
8-тур
Пахтакор - Навбаҳор
9-тур
Локомотив - Пахтакор
10-тур
Пахтакор - Қўқон-1912
11-тур
Насаф - Пахтакор