Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи учрашув хусусида фикрларини билдирди.
- Рақибни ғалаба билан табриклайман ва уларга мусобақада омад тилайман. Биз оддий хатолар сабабли икки гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик вазиятни ўзгартиришга уриндик, аммо ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказиш имкониятидан фойдалана олмадик.
- Иккинчи бўлимда жамоа кучлироқ ўйнади? Бунинг сабаби нимада?
- Жисмоний тарафдан футболчилар яхши ҳолатга кириб боришяпти. Қолаверса, натижа туфайли биз олдинга ўтишга мажбур эдик. Ҳар икки голни ўзимиз олиб келдик. Дастлаб пенальти, кейин эса кутилмаган зарба. Уларни рақибга совға қилдик. "Гарафа" бошқа бирорта имконият яратмади. Футболчилар ҳам оддий инсон. Улар хатоларга йўл қўйиб туришади, - деб таъкидлади Шота Юстинович.