Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинида жамоамиз "Гарафа"га имкониятни бой берди.
Дастлабки 30 дақиқада хатоларга йўл қўйган "Пахтакор" ўз хатолари эвазига икки гол ўтказиб юборди. Дастлаб Симичнинг қўполлиги учун белгиланган пенальтидан Снейдер фойдаланган бўлса, кейин 3 ўйинчидан ўтиб кетган Тареми тўпни Амадога оширди. Португалиялик футболчи иккинчи гол муаллифига айланди. Биринчи бўлимда Безерра ва Машариповларнинг хавфли зарбалари ноаниқ чиқди.
Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эришган "Пахтакор" қўшиб берилган учинчи дақиқада Ҳакимовнинг зарбаси билан ҳисобни қисқартирди. Кейинги дақиқада Симич қулай вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Шу тариқа 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Пахтакор" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади.
"АЛ-ГАРАФА" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (2:0)
Ҳакамлар: Моҳанад Қосим Саррай, Моаяд Муҳаммад, Возиқ Сваеди, Заид Тамир (Ироқ).
Голлар: Снейдер, 21-пен - 1:0. Диего Амадо, 28 - 2:0. Ҳакимов, 90+3 - 2:1.
"Ал Гарафа": Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Роберт Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер, Меҳди Тареми.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Раҳматуллаев, Аҳмедов (Ҳакимов, 76), Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов (Яхшибоев, 62), Безерра.
Огоҳлантиришлар: Искандеров, 22. Тареми, 48. Модибо, 68. Саид Ҳақ, 85. Симич, 85.