"Тани Бин Жассим" стадионида жамоамиз учрашувдан аввал расмий машғулотда иштирок этди.
ОФК қоидасига мувофиқ, бир соат давом этган машғулотда футболчилар асосан тўп билан ишлашди. Хитойдаги Осиё чемпионатидан сўнг Дохага етиб келган Ботирали Эргашев, Жасур Яхшибоев ва Забиҳилло Ўринбоев машғулотда тўлиқ қатнашди. 22 ўйинчининг барчаси майдонга тушишга шай ҳолатда.
"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви 30 январь куни "Тани Бин Жассим" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.