Клубимиз шарафини икки нафар киберфутболчи Ўзбекистон чемпионатида ҳимоя қилади.
Киберфутбол бўйича илк Ўзбекистон чемпионатини ЎФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумини ўтказиши ҳақида эълон қилганди. Биринчи марта ўтказиладиган мамлакат чемпионатида клубимиз шарафини икки киберфутболчи ҳимоя қиладиган бўлди. Улар - Равшан Турсунов ва Исроил Рихсиев. Ҳар икки киберфутболчи бир қатор мусобақаларда иштирок этган. Ноябрь ойида чемпионат баҳслари старт олади.
Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 32 таликка кирган қолган 16 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.
Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва ОАВда ёритиб борилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 17 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.