"Ал-Гарафа"га қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган "шерлар" Дохада иккинчи машғулотини ўтказишди.
"Ал-Гарафа" стадиони ичида жойлашган майдонда ўтказилган машғулотни футболчилар Ласло Ямбор бошчилигида чигалёзда машқлар билан бошлашди. Шундан кейин Шота Арвеладзе ўйинчиларни икки таркибга ажратган ҳолда ўйин давомида қўлланиладиган турли услубларни қўллаш устида шуғуллантирди. Машғулотда Дохага ҳозирча етиб келган 19 нафар футболчининг барчаси иштирок этди.
29 январь куни учрашув олдидан расмий тадбирлар ўтказилади. Тошкент вақти билан 14:00да ўйиндан аввалги йиғилиш, 15:00да эса матбуот анжумани бўлиб ўтади. Расмий машғулот соат 21:00да бошланиши мўлжалланган.