"Ал-Гарафа" стадионида ўтган машғулот якунлангач, жамоа сардори Камолиддин Тожиев тайёргарлик жараёни ва рақиб тўғрисида фикрларини билдирди.
Камолиддин Тожиев: - Биз мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Туркиядаги йиғин бу борада катта ёрдам берди. Унда жисмоний имкониятларимиз ва жамоавий ўйинни яхшилаш устида ишладик. Айни пайтда жамоамизда барчанинг кайфияти юқори. "Ал-Гарафа"га қарши ўйинга пухта ҳозирлик кўришга уриняпмиз. Бу жамоа таркибида яхши даражада ўйнайдиган футболчилар бор, аммо биз уларга жамоавий ва бирдам ўйинимиз билан жавоб беришга интиламиз.