Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Дохада биринчи машғулотини ўтказди

Клуб янгиликлари

Футболчилар "Ал-Гарафа" стадиони ҳудудидаги майдонда Қатардаги биринчи кун машғулотларини бажаришди.

Бир соатча давом этган машғулотда ўйинчилар дастлаб Ласло Ямбор бошчилигида чигалёзди машқларини адо этишди. Шундан сўнг бевосита тўп билан ишлашга ўтилди. Футболчилар тўпга бир тегишда уни шеригига аниқ етказиб бериш, рақиб босимидан чиқиб кетиш, тезкорлик билан ҳужумга ўтиш ва жамоавий комбинациялар устида ишлашди.

Дарвозабонлар Иброҳим Йилмаз қўл остида алоҳида машқлар бажаришди. Бир соатга яқин давом этган машғулотда барча футболчи тўлиқ иштирок этди.

28 январь кунги машғулот Тошкент вақти билан 21:00да бошланиши режалаштирилган.