Клуб янгиликлари

"Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини Моҳаннад Саррай бошқаради

Клуб янгиликлари

30 январь куни Дохада ўтадиган беллашувда ироқлик ҳакамлар гуруҳи ишлайди.

Моҳаннад Қосим Иси Саррай ўйинда бош ҳакам сифатида ишлайдиган бўлди. У ўтган йили миллий терма жамоамизнинг Тошкентда Қатарга қарши кечган беллашувини бошқарганди. Ўшанда термамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларда Саррай ҳозирча ҳакамлик қилмаган. Клубларимиз ва терма жамоаларимиз ушбу рефери бошқарган учрашувларда мағлубиятга учрамаган.

Унга ҳамюртлари Моаяд Муҳаммад Али ва Вазиқ Обайд Свайди ёрдам беради. Ўйинда комиссар сифатида сингапурлик Сивакумар тайинланган.

"АЛ-ГАРАФА" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Моҳаннад Қосим Иси Саррай, Муаяд Муҳаммад Али, Вазиқ Обайд Свайди, Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ).
Ҳакамлар назоратчиси: Омар Муса Халаф Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).