Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" назорат учрашувида "Сўғдиёна"дан 7:0 ҳисобида устун келди.

Беллашув тўрт бўлимдан иборат бўлди ва бўлимлар 30 дақиқадан давом этди. Жамоамиз бош мураббийи Шота Арвеладзе дастлабки икки бўлимда бир таркибдан, кейинги икки бўлимда бошқа таркибдан фойдаланди.

Тўлиқ "Пахтакор" устунлиги остида кечган учрашувда 7:0 натижаси қайд этилди. Биринчи бўлиб майдонга туширилган жамоа рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилди. Футболчилар тўлиқ алмаштирилгач, жиззахликлар дарвозасига яна тўрт тўп киритилди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 7:0
Голлар: Абдураҳимов, Искандеров, Безерра-пен, Иброҳимов, Синдаров, Ҳакимов 2.
"Пахтакор" (1-60 дақиқа): Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов, Безерра.
"Пахтакор" (61-120 дақиқа): Суюнов, Андреев, Кримец, Тожиев, Сайфиев, Исматуллаев, Гриффитс, Иброҳимов, Ғанихонов, Синдаров, Ҳакимов.