Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати финалига йўл олди.
Ярим финалда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушган терма жамоамиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Забиҳилло Ўринбоев ва Жасур Яхшибоев олимпиячиларга муваффақият келтирган голларга муаллифлик қилишди. Яна икки гол Азиз Ғаниев ва Акром Комилов ҳисобига ёзилди. Энди ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади.
Ўринбоев ва Яхшибоевдан ташқари ушбу мусобақада олимпия термаси шарафини "Пахтакор" вакиллари Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Суҳроб Нуруллаев ҳам ҳимоя қилаётганини эслатиб ўтамиз.
Финалда Вьетнамга қарши беллашувда терма жамоамизга фақат ва фақат ғалаба тилаб қоламиз.