Жамоа бугун "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди.
Дастлаб футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини югуриш машқи орқали жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ласло Ямбор текшириб кўрди. "Катапульт-спорт" технологияси ёрдамида уларнинг чидамлилиги аниқлаб олинди. Ўйинчилар айни пайтда яхши жисмоний ҳолатга кириб боришмоқда.
Шундан кейин футболчилар жамоавий босим ўтказиш, тўпни олиб қўйиш, ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш ва тўпни назорат қилиш каби жиҳатлар устида ишлашди.
"Пахтакор" роса бир ҳафтадан сўнг Қатарда "Ал-Гарафа"га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушади.