"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Осиё чемпионати ярим финалида Япония дарвозасига икки тўп киритди.
Олимпия терма жамоамиз Хитойдаги Осиё чемпионати чорак финалида Япония термаси устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев икки голи билан муваффақиятга муносиб улуш қўшди. У 39 ва 47-дақиқаларда рақиб дарвозасига икки гол уришга эришди.
Тўпурарлар рўйхатида Жасур чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кўпроқ қатарлик Али Алмуаз тўп киритган - 3та.
Ярим финалда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея - Малайзия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
"Пахтакор" футбол клуби олимпия терма жамоасини ғалаба билан табриклайди ва кейинги беллашувда омад тилаб қолади!