Бельгия футбол федерацияси Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди.
Юртимиздаги ташрифи чоғида дастлаб ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш масаласи борасида суҳбат ўтказган Пуйвельде кеча куннинг иккинчи ярмида болалар ва ўсмирлар футболи бўйича мутахассислар учун тақдимот ўтказганди.
Бугун эса "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари тузилмасини ўрганган бельгиялик мутахассис "Пахтакор" стадионига ҳам ташриф буюрди. У стадионда яратилган инфратузилма, майдон ҳолати ва бошқа шароитлар билан яқиндан танишиб, турли йўналишларда ўз маслаҳатларини берди.